Янгиликлар
Қарши туманида 280 та иш ўрнига эга корхона иш бошлади
9
06

Қарши туманида 280 та иш ўрнига эга корхона иш бошлади

Бугун лойиҳа қиймати 15 млн. доллар бўлган йилига 4550 тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга “Ҳилолтекс” МЧЖнинг 1-босқичи ишга тушди. Ушбу корхонада жами 280 нафар янги иш ўринлари яратилди. Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, корхонанинг иш фаолиятига омадлар тилади. Аввалроқ, Китоб туманида ҳам  "Китоб ип-йигирув" АЖнинг 7200 тонна ип-калава  ишлаб чиқарувчи 2-босқичи, ишга туширилиб, 600 та иш ўрни яратилган эди. Шунингдек, йил якунига қадар яна умумий қиймати 151,4 млн. доллар бўлган  3 та шу каби қуйидаги янги корх...

  • Ижтимоий
  • 2573
  • 09.06.2021
Батафсил
Эсонбой Ражабовга юксак фахрий унвон топширилди
21
05

Эсонбой Ражабовга юксак фахрий унвон топширилди

Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси раисининг маслаҳатчиси Эсонбой Ражабов 80 ёшда! Э.Ражабов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди. Юбилей муносабати билан вилоят ҳокимлиги мажлислар залида тантанали маросим ташкил этилди. Юбилярга Давлатимиз раҳбарининг табриги ва юксак унвонни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов тантанали топширди.  

  • Ижтимоий
  • 3260
  • 21.05.2021
Батафсил
Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари билан “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг лойиҳалари муҳокама этилди
21
05

Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари билан “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг лойиҳалари муҳокама этилди

2021 йил 20 май куни Қашқадарё ҳокимлигида Ўзкомназорат бошлиғининг ўринбосари Д.Рустамов Қашқадарё вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Н.Эркаев билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон—2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-6079-сон Фармони, 2020 йил 14 декабрдаги “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4921-сон Қарори ва “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясига мувофиқ ҳудудларни рейтингли баҳолашнинг &la...

  • Ижтимоий
  • 2425
  • 21.05.2021
Батафсил
Зойир Мирзаев: Президентнинг энг катта нияти - тезроқ даво топиб, уйга, оилангиз бағрига қайтишингиз
15
05

Зойир Мирзаев: Президентнинг энг катта нияти - тезроқ даво топиб, уйга, оилангиз бағрига қайтишингиз

Вилоят ҳокими бошчилигидаги раҳбарлар Қарши шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида бўлди. У ерда шифокор ва беморлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Марказда даволанаётган 86 нафар беморнинг ҳолидан хабар олиб, ҳар бирига байрам совғалари туҳфа этди. - Сизларнинг соғайиб, оилангиз бағрига қайтишларингиз ҳаммамиз учун - катта бахт ва қувончдир, - деди вилоят раҳбари. - Энди онкологик хасталикларга шифо истаб пойтахтга ёки қўшни вилоятларга бориб сарсон бўлмайсизлар. Президентимиз топшириғи билан вилоятимизга ҳ...

  • Ижтимоий
  • 2703
  • 15.05.2021
Батафсил
Зойир Мирзаев Қамашидаги меҳрибонлик уйида бўлди
13
05

Зойир Мирзаев Қамашидаги меҳрибонлик уйида бўлди

Вилоят ҳокими тарбиячи ва тарбияланувчилар билан учрашиб, самимий мулоқот қилди. Болажонларнинг муаммолари ва орзулари билан қизиқди. Якунда меҳрибонлик уйи қайта таъмирланиши, сунъий қопламали стадион ва спорт майдончалари қурилиши, доимий саёҳат ва танловлар ўтказишга келишиб олинди. Ўғил болалар Яккабоғдаги "Қорабайир" отчилик мажмуасига, қизлар санъат мактабларига саёҳат қиладиган бўлишди. Шунингдек, эртага Рамазон ҳайити муносабати билан вилоят ҳокими номидан концерт дастури ва байрам дастурхони ёзиладиган бўлди. Қашқадарё вилояти ҳокимлигиАхборот хизмати раҳбари,А.Содиқов

  • Ижтимоий
  • 2639
  • 13.05.2021
Батафсил
Чироқчи туманида аҳоли бандлигини таъминлаш асосий  мақсадлардан бири
12
05

Чироқчи туманида аҳоли бандлигини таъминлаш асосий мақсадлардан бири

Чироқчи туманининг эртапишар полиз экинлари довруғи нафақат мамлакатимизда чет давлатларда ҳам ёйилиб улгурди. Ана шундай ишбилармон ва меҳнаткаш халқ бўлган чироқчиликлар бу йил муносиб инфратузилма ва ишчи ўринлари кенгайиши ҳисобига яшаш шароитлари янада яхшиланади. 11 май куни Чироқчи туманининг "Шўрбозор" маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят раҳбарларининг туман жамоатчилигига ўтган чорак ва кейинги мақсадлар юзасидан ўтказган ҳисобот йиғилишида чироқчиликларга яратилган ва яратиладиган имкониятлар тақдимот шаклида ҳамда масъул ташкилотларнинг ҳисоботлари орқали таништирилди. Чироқчи тум...

  • Ижтимоий
  • 2984
  • 12.05.2021
Батафсил
Шаҳрисабзнинг
12
05

Шаҳрисабзнинг "Танхоз" дарёси бўйида форель балиғи етиштириш бошланди

Дарё бўйида жойлашган “Хитой”, “Хисор” ва “Тошбулоқ” МФЙлари бўйича қиймати 9.5 млрд. сўмлик 317 та форель лойиҳалари шакллантирилмоқда. Шундан, 172 таси фуқаролар хонадонлари, 172 таси юридик шахслардир. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев туманда бўлиб, хонадонларда балиқ чавоқлари парваришлаш ва етиштириш ишлари билан танишиб, ишни тез фурсатларда бошлаш, банкдан ажратиладиган маблағларни ўз вақтида тадбиркорларга етказишни таъкидлади. Бугунга келиб, тижорат банклари томонидан 4,360 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Шундан, 4 та юридик шахсларга - 2,5...

  • Ижтимоий
  • 3497
  • 12.05.2021
Батафсил
Маҳалла раислари ҳудудини обод қилишни хоҳлайдими ўзи?
12
05

Маҳалла раислари ҳудудини обод қилишни хоҳлайдими ўзи?

Кеча 11 май куни вилоят ҳокими Қарши шаҳрини ободонлаштириш, вилоят маркази сифатида бошқа шаҳар ва туманларга намуна қилиб кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича таҳлилий муҳокама йиғилиши ўтказди. Йиғилиш танқидий руҳда ўтиб, айрим раҳбарларнинг масъулиятсизлиги сабаб ҳудудларда ободонлаштириш ишлари етарли олиб борилмаганлиги фотоальбом кўринишида очиқланди. - Маҳалла раиси ва фаоллари уйғонмаса, вилоятдан бириктирилган масъулларга ўз талаби ҳамда муаммоларини айта олмаса, ҳудудингизни қўшни маҳалладан келиб тозалаб кетишадими? - дея савол билан юзланди Зойир Мирзаев. - Аҳоли ҳ...

  • Ижтимоий
  • 2353
  • 12.05.2021
Батафсил
Ҳоким ўринбосари тадбиркорлар муаммоларини тинглади
12
05

Ҳоким ўринбосари тадбиркорлар муаммоларини тинглади

10 май куни Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Нодир Эркаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи вилоятда фаолият юритаётган муаммоси мавжуд тадбиркорларнинг масалаларини муҳокама қилинди. 15 нафар тадбиркор тингланган қабулда асосан, тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмаётганлиги, Бандлик бошқармаси томонидан ажратиладиган субсидия масаласи, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ер майдони ажратилиши, бозорлар фаолиятига оид муаммоларнинг ечими масалаларида мурожаатлар қилинди. Шунингдек, 5,5 млн.АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва янги соҳа Стеклокристолит (сунъий марм...

  • Ижтимоий
  • 2703
  • 12.05.2021
Батафсил
Ёш профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказилди
11
05

Ёш профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказилди

Бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳратжон Сатволдиевлар ёш профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот қилиб, улар фаолият олиб бораётган ҳудуд муаммолари билан қизиқди. Унда Президентимизнинг жорий йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга тўхталди. Чунончи, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, профилактика инспекторларининг иш юкламасини енгиллаштириш, фаолият натижадорлигини ошириш, профилактика инспекторларининг хизмат шароитини яхшилаш масалаларига эътибор қаратилди. Очиқ мулоқот давомида б...

  • Ижтимоий
  • 2391
  • 11.05.2021
Батафсил