2021 йил 20 май куни Қашқадарё ҳокимлигида Ўзкомназорат бошлиғининг ўринбосари Д.Рустамов Қашқадарё вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Н.Эркаев билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон—2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-6079-сон Фармони, 2020 йил 14 декабрдаги “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4921-сон Қарори ва “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегиясига мувофиқ ҳудудларни рейтингли баҳолашнинг «қизил» ва «сариқ» рўйхатдан жой олган туман (шаҳар)да мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харита”си ижроси бўйича бажарилган ва бажарилиши белгиланган вазифаларни ўзора муҳокама қилдилар.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг рақамлаштиришга доир фармон ва қарорлари ижросини жадаллаштириш, туманларнинг рейтинг кўсаткичларини кўтариш, фармон ва қарорларнинг ижро ҳолатини жойларда муҳокама қилиб бориш масалалари бўйича фикр алмашилиб, Қашқадарё вилоятида ижтимоий соҳа объектларини юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиши тўғрисида масалаларни биргаликда амалга киритилиши келишиб олинди.

21-05-2021 |
Фото галерея