Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида шу пайтгача фақат марказда бажарилган кўплаб турдаги юқори технологияли операциялар маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилмоқда.

Биргина жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бу ерда 20 та лапараскопик, 8 та эндопротез, 7 та БИОС усулидаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

Масалан, тумандаги Баҳор маҳалласида яшовчи 30 ёшли бемор аёл Ж.М. ёшлигидан буён ўнг сон-чаноқ бўғимида оғриқ, ҳаракатнинг чекланиши, ўнг томонга оқсаб юришдан азият чекиб келган. У травматология бўлимига ётқизилди. Керакли текшириш усуллари ва лаборатор таҳлиллардан кейин беморда "Ўнг томонлама тотал эндопротезлаш" операцияси муваффақиятли ўтказилди.

Бир соат давом этган жарроҳлик амалиётидан сўнг бемор мустақил тарзда юра бошлади.

Китобдаги мазкур хайрли ишлар сабабли воҳамизнинг юқори ҳудудларида бу каби қувончга тўлган беморлар сафи кенгаймоқда.

10-03-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея