Бугун туманнинг «Хушали» МФЙ ҳудудида тадбиркор Асфиддин Нурматов ўз маблағи ҳисобидан чиқиндиларни қайта ишлаш орқали полиетилен махсулотлар (пластик қувурлар ва пластик буюмлар) ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
"ОБОД-ПЛАСТ SS" МЧЖга қарашли ушбу корхонанинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати ҳозирча 1200-1500 килограмни ташкил этмоқда, тадбиркор ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириб боришни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати эса ҳозирда 5 млрд сўмни ташкил этади.
Ишлаб чиқариш корхонаси маҳаллий аҳоли вакилларидан 25 нафарини доимий иш ўрни билан таъминлаган бўлиб, бундан ташаари мавсумий 10 нафар ишчи ўрни ҳам мавжуд.
Кўкдала тумани қишлоқ хўжалик махсулотлари хусусан тарвуз экишга мўлжалланган ҳудуд эканлиги ҳам тадбиркоримиз ишлаб чиқараётган махсулот маҳаллий бозордан ортмаслигини англатади.
Очилиш маросимида туман ҳокими Хуррам Джураев ҳам иштирок этиб, тадбиркорлик учун кенг имконият яратиб бераётган давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди, ҳамда тадбиркор узлуксиз электр-энергияси билан таъминланиши ва ҳар қандай вазиятда тадбиркорни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Янгиликлар
16-03-2023
Xotin-qizlar bandligi taʼminlanmoqda06-03-2023
Rasmiy bayonot06-03-2023
Rasmiy xabar