10 май куни Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Нодир Эркаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи вилоятда фаолият юритаётган муаммоси мавжуд тадбиркорларнинг масалаларини муҳокама қилинди.

15 нафар тадбиркор тингланган қабулда асосан, тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилмаётганлиги, Бандлик бошқармаси томонидан ажратиладиган субсидия масаласи, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ер майдони ажратилиши, бозорлар фаолиятига оид муаммоларнинг ечими масалаларида мурожаатлар қилинди.

Шунингдек, 5,5 млн.АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва янги соҳа Стеклокристолит (сунъий мармар ойна) маҳсулоти ишлаб чиқариш йўналишини йўлга қўйиш мақсадида Қарши шаҳаридан ер майдони ажратилиши бўйича мурожаат қилинди.

- Тадбиркорлар баъзида муаммоларга дуч келиб туришади, - дейди Н.Эркаев. - Шундай вақтда улар бизга осон боғланиб, муаммосини айта оладиган тизим ташкил этишга ҳаракат қиляпмиз. Яқинда телеграм ижтимоий тармоғида тадбиркорлар билан мулоқот олиб бориш учун гуруҳ туздик.

Ушбу мурожаатлар бўйича барча масъуллар қатъий муддат берилди ва ҳар бир мурожаат шахсан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари назоратида эканлиги айтиб ўтилди.

Маълумот учун, ўринбосар ўз сўзида "Тадбиркор фикри & Ёшлар 1+1" номли гуруҳни назарда тутган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати раҳбари,
А.Содиқов

12-05-2021 |
Фото галерея