Кеча 11 май куни вилоят ҳокими Қарши шаҳрини ободонлаштириш, вилоят маркази сифатида бошқа шаҳар ва туманларга намуна қилиб кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича таҳлилий муҳокама йиғилиши ўтказди.

Йиғилиш танқидий руҳда ўтиб, айрим раҳбарларнинг масъулиятсизлиги сабаб ҳудудларда ободонлаштириш ишлари етарли олиб борилмаганлиги фотоальбом кўринишида очиқланди.

- Маҳалла раиси ва фаоллари уйғонмаса, вилоятдан бириктирилган масъулларга ўз талаби ҳамда муаммоларини айта олмаса, ҳудудингизни қўшни маҳалладан келиб тозалаб кетишадими? - дея савол билан юзланди Зойир Мирзаев. - Аҳоли ҳашарга чиқмайди дейсизлар, олдин ўзимиз намуна бўлишимиз керак-ку?! Ёки ишни тоғли ҳудудлар - Шаҳрисабз ва Деҳқонобод туманларидаги қишлоқлардан ўрганиб келинглар.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати раҳбари,
А.Содиқов

12-05-2021 |
Фото галерея