Бугун вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва вилоят ИИБ бошлиғи Шуҳратжон Сатволдиевлар ёш профилактика инспекторлари билан очиқ мулоқот қилиб, улар фаолият олиб бораётган ҳудуд муаммолари билан қизиқди.

Унда Президентимизнинг жорий йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган вазифаларга тўхталди.

Чунончи, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш, профилактика инспекторларининг иш юкламасини енгиллаштириш, фаолият натижадорлигини ошириш, профилактика инспекторларининг хизмат шароитини яхшилаш масалаларига эътибор қаратилди.

Очиқ мулоқот давомида билдирилган муаммоларга тез орада ечим топилиши айтилди.

Якунда эл-юрт осойишталигини таъминлаш ва ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари ҳамда ички ишлар органлари ёш ходимларига намуна бўлиб келаётганлиги учун бир гуруҳ ёш ходимларга ташаккурномалар, хизматда фойдаланиш учун 15 дона компьютер жамланмалари ва сумкалар топширилди.

11-05-2021 |
Фото галерея