Бугун лойиҳа қиймати 15 млн. доллар бўлган йилига 4550 тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга “Ҳилолтекс” МЧЖнинг 1-босқичи ишга тушди. Ушбу корхонада жами 280 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, корхонанинг иш фаолиятига омадлар тилади.

Аввалроқ, Китоб туманида ҳам  "Китоб ип-йигирув" АЖнинг 7200 тонна ип-калава  ишлаб чиқарувчи 2-босқичи, ишга туширилиб, 600 та иш ўрни яратилган эди.

Шунингдек, йил якунига қадар яна умумий қиймати 151,4 млн. доллар бўлган  3 та шу каби қуйидаги янги корхоналар иш фаолиятини бошлайди:

Қарши туманида лойиҳа қиймати 100 млн. доллар бўлган “LТ Тekstil International" МЧЖ хорижий корхонасининг йилига 15 000 тонна аралаш ип-калава ишлаб чиқарувчи 2-босқичи (иш ўрни 850 нафар);

Косон туманида лойиҳа қиймати 33,4 млн. евролик "Бунёдкор" МЧЖ томонидан йилига 5,9 минг тонна ип-калава,
3,9 минг тонна мато, 8,0 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган 2-босқичи (иш ўрни 600 нафар);

Шаҳрисабз туманида “Oqsaroy klaster” МЧЖнинг лойиҳа қиймати 20,4 млн. доллар бўлган, қуввати йилига 7000 тонна ип-калава ишлаб чиқариш лойиҳаларидир (450 нафар иш ўрни).

Мазкур корхоналарни фойдаланишга топшириш натижасида вилоятда пахтани қайта ишлаш даражаси 53 %дан 88%га оширилишига ҳамда кўшимча янги 1950 нафар янги иш ўринлари яратилишига эришилади.

09-06-2021 |
Фото галерея