Қашқадарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлаpи бирлашмаси раисининг маслаҳатчиси Эсонбой Ражабов 80 ёшда!

Э.Ражабов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.

Юбилей муносабати билан вилоят ҳокимлиги мажлислар залида тантанали маросим ташкил этилди. Юбилярга Давлатимиз раҳбарининг табриги ва юксак унвонни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов тантанали топширди.

 

21-05-2021 |
Фото галерея