Вилоят ҳокими бошчилигидаги раҳбарлар Қарши шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида бўлди.

У ерда шифокор ва беморлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Марказда даволанаётган 86 нафар беморнинг ҳолидан хабар олиб, ҳар бирига байрам совғалари туҳфа этди.

- Сизларнинг соғайиб, оилангиз бағрига қайтишларингиз ҳаммамиз учун - катта бахт ва қувончдир, - деди вилоят раҳбари. - Энди онкологик хасталикларга шифо истаб пойтахтга ёки қўшни вилоятларга бориб сарсон бўлмайсизлар. Президентимиз топшириғи билан вилоятимизга ҳам 4.7 млн. долларлик замонавий нур бериш ускунаси олиб келинди. Буларнинг барчаси аҳоли саломатлиги, уларнинг яқинлари, ўғил-қизлари, ота-оналари бахти учун хизмат қилади.

Аҳрор Содиқов,
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

15-05-2021 |
Фото галерея