Эълонлар
Деҳқон хўжалиги ерларини e-auksion.uz орқали ижрага олинг!
3
02

Деҳқон хўжалиги ерларини e-auksion.uz орқали ижрага олинг!

Айни пайтда вилоят бўйича 3151 та ер майдонлари очиқ танловларга чиқарилган бўлиб, сиз ҳам очиқ электрон танловларда иштирок этишингиз мумкин.   ▪️ Ғузор туманидан 669 та, ▪️ Қамаши туманидан 167 та, ▪️ Қарши тумандан 74 та, ▪️ Косон тумандан 361 та, ▪️ Китоб туманидан 314 та, ▪️ Миришкор туманидан 208 та, ▪️ Муборак туманидан 194 та, ▪️ Нишон туманидан 379 та, ▪️ Касби туманидан 435 та, ▪️ Чироқчи туманидан 88 та, ▪️ Шаҳрисабз туманидан 44 та, ▪️ Яккабоғ туманидан 218 та. Ер майдонлари савдога чиқарилиб, эндиликда ерлар сони кўпайишда давом этади.

  • 89
  • 03.02.2022
Батафсил
Вилоят ҳокимлиги 2021 йилда қишлоқ жойларда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш бўйича танлов савдоларини эълон қилади
1
11

Вилоят ҳокимлиги 2021 йилда қишлоқ жойларда кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш бўйича танлов савдоларини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186–сонли фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ жойларида янги тартиб асосида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун уй-жойлар қуриш мақсадида вилоят ҳокимлиги 2021 йил 2 ноябрдан қишлоқ жойларида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов савдолар...

  • 84
  • 01.11.2021
Батафсил
Қашқадарё вилоятининг 792 та маҳалласида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинади
1
11

Қашқадарё вилоятининг 792 та маҳалласида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинади

Ҳозирги кунда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромади ва харид қобилиятини ошириш, ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллалар билан манзилли ишлаш ва уларнинг “ўсиш нуқталари”ни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ҳудудларда ташкил этилган “маҳаллабай” ишлаш тизими ўз самарасини бермоқда. “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида “оғир” маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий қилинган “етакчи” тадбиркорлар ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш орқали аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминла...

  • 1711
  • 01.11.2021
Батафсил
Давлат-хусусий шериклик асосида ишловчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун танлов ўтказилади
4
09

Давлат-хусусий шериклик асосида ишловчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун танлов ўтказилади

Вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилади. Тақдимотда ўз лойиҳаларингиз билан иштирок этиш истагингиз бўлса, қуйида ҳавола этилаётган дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари ва маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги тақдимотни туман ва шаҳар ҳокимларига ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйич...

  • 144
  • 04.09.2021
Батафсил
Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ жойларида янги тартиб асосида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун уй-жойлар қуриш мақсадида танлов эълон қилади
30
07

Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ жойларида янги тартиб асосида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун уй-жойлар қуриш мақсадида танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186 –сонли фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ жойларида янги тартиб асосида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун...

  • 136
  • 30.07.2021
Батафсил
Балиқ етиштирмоқчи бўлган тадбиркорлар диққатига
18
06

Балиқ етиштирмоқчи бўлган тадбиркорлар диққатига

Вилоятнинг Шаҳрисабз тумани Ҳисор, Хитой МФЙ ҳудудларидан оқиб ўтувчи Танхоз дарёси атрофида форел балиғини етиштириш учун катта имкониятлар мавжуд. Агар Сизда ушбу йўналишда тадбиркорликни амалга ошириш истаги бўлса, ҳеч қандай муаммо йўқ. Балиқ етиштириш имкони мавжуд майдонлар узоқ муддатга ижара асосида ажратиб берилади ҳамда тижорат банклари томонидан кредит маблағлари билан таъминланади. Вилоятнинг табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб форел балиғи етиштириш истагида бўлган туман (шаҳар) ҳамда бошқа ҳудудлардаги тадбиркорларга ва фуқароларга кўмак беришга тайёрмиз. Саволлар юзасидан қу...

  • 191
  • 18.06.2021
Батафсил
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Тадбиркорликни ривожлантириш офиси” МЧЖ Деҳқонобод туманида писта ва каврак плантацияларини ташкил этиш учун танлов эълон қилади
5
05

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Тадбиркорликни ривожлантириш офиси” МЧЖ Деҳқонобод туманида писта ва каврак плантацияларини ташкил этиш учун танлов эълон қилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги “Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 182-сонли қарорига мувофиқ, Деҳқонобод туманида писта ва каврак плантацияларини ташкил этиш учун ер майдонларини тадбиркорларга узоқ муддатли ижарага ажратиб бериш юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Тадбиркорликни ривожлантириш офиси” МЧЖ танлов ўтказилишини маълум қилади. Ушбу танловда Деҳқонобод туманида писта ва каврак плантацияларини ташкил этиш ва етиштириш истагида бўлган барча та...

  • 128
  • 05.05.2021
Батафсил
Ягона платформа ишга тушди
5
04

Ягона платформа ишга тушди

Ягона платформа дейилганда ушбу https://oilakredit.uz/oz/ сайт тушунилади.   Айни пайтда сайт тест режимида ишламоқда.    Имтиёзли  кредит олиш учун 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ушбу платформа орқали ариза юбориш бошланди.

  • 129
  • 05.04.2021
Батафсил
Вилоят Молия бош бошқармаси масъул раҳбарлари жойларда сайёр қабуллар ўтказмоқда
26
03

Вилоят Молия бош бошқармаси масъул раҳбарлари жойларда сайёр қабуллар ўтказмоқда

Хабар берганимиздек, жорий йилнинг биринчи чораги давомида Молия бош бошқармаси масъул раҳбарлари иштирокида жойларда сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабуллар иккинчи чоракда ҳам давом этади.

  • 121
  • 26.03.2021
Батафсил
Диққат эълон! Бош вазир ўринбосарларининг Қарши шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилади
25
03

Диққат эълон! Бош вазир ўринбосарларининг Қарши шаҳрида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилади

Ҳурматли тадбиркорлар, маълумот ўрнида Сизга шуни маълум қиламизки, 26 март куни 14:00да “Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси”да ўтказиладиган Бош Вазир ўринбосарлари ва тадбиркорлар билан учрашувига амалдаги карантин қоидаларига мувофиқ фақат рўйхатдан ўтганлар иштирок этишлари мумкин. Рўйхатдан ўтиш учун юқорида келтирилган телеграм ижтимоий тармоғидаги ҳавола ёки Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг ўз ҳудудингиздаги бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

  • 159
  • 25.03.2021
Батафсил