Вилоятнинг Шаҳрисабз тумани Ҳисор, Хитой МФЙ ҳудудларидан оқиб ўтувчи Танхоз дарёси атрофида форел балиғини етиштириш учун катта имкониятлар мавжуд.

Агар Сизда ушбу йўналишда тадбиркорликни амалга ошириш истаги бўлса, ҳеч қандай муаммо йўқ.

Балиқ етиштириш имкони мавжуд майдонлар узоқ муддатга ижара асосида ажратиб берилади ҳамда тижорат банклари томонидан кредит маблағлари билан таъминланади.

Вилоятнинг табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб форел балиғи етиштириш истагида бўлган туман (шаҳар) ҳамда бошқа ҳудудлардаги тадбиркорларга ва фуқароларга кўмак беришга тайёрмиз.

Саволлар юзасидан қуйидаги манзилга ёки телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Қашқадарё вилояти Мустақиллик кўчаси 2-уй

Телефон рақам: 75-221-03-88, 75-221-14-41.

Фото галерея