Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186–сонли фармонига мувофиқ, Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ жойларида янги тартиб асосида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар учун уй-жойлар қуриш мақсадида вилоят ҳокимлиги 2021 йил 2 ноябрдан қишлоқ жойларида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун тадбиркорлик субъектларини танлаш юзасидан танлов савдоларини эълон қилади.

Танлов таклифларини тақдим этишнинг охирги муддати:

Эълон қилинган санадан 10  кундан сўнг.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 15-06/3331–сонли хатига асосан муддат қисқартирилди.

Кўп қаватли уй-жойларни қуришни молиялаштириш манбаси:

Тадбиркорлик субъектларининг ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Танлов иштирокчилари қуйида санаб ўтиладиган ҳар бир танлов пакетлари учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишлари мумкин.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик субъектларини қуйида келтирилган лотлар бўйича кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш учун муҳрланган танлов таклифларини тақдим этишга таклиф қилади.

Танлов савдолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 4 июнда 355-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида ўтказилади.

Танлов иштирокчилари қўшимча маълумот олиш ва танлов ҳужжатлари билан танишиш учун Қашқадарё вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказига, қуйида кўрсатилган манзили бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Қашқадарё вилояти, Қарши шахри И.Каримов кўчаси 60А-уй.
Телефон: (75) 223-18-80, 223-19-11;  
Электрон почта манзил: kash-tender@mail.ru

Танлов ҳужжатларининг нусхасини олиш учун иштирокчилар қуйидаги тартибда юқорида кўрсатилган манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

“Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани, Янги Миришкор массивидаги, 43-лот бўйича 1 (бир) та кўп қаватли уй-жойлар қурилишини амалга ошириш учун танлов ҳужжатларини беришингизни сўрайман.” шаклида юқоридаги манзилларга ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиш лозим.

Танлов ҳужжатларини эълон чоп этилган санадан бошлаб барча иштирокчилар олишлари мумкин.

Кейинчалик қайтариб берилмайдиган пул тўлови танлов ташкилотчисининг – Қашқадарё вилояти қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг марказининг банк ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим. Бир тўплам танлов ҳужжатлари учун кейинчалик қайтариб берилмайдиган пул тўлови миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган БҲМнинг бир баробарига тенг.

Банк ҳисоб рақами реквизитлари қуйида келтирилган:

ЎзСҚБ Қашқадарё вилоят минтақавий филиали,
х/р: 20210000903823711001,
СТИР: 202453632;     
МФО 00854.

Танлов таклифлари қуйидаги тартибда тақдим этилиши лозим:

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудудий консалтинг марказига;

Таклифларни такдим этиш сўнгги муддатигача;

Лотлар рўйхатида кўрсатиб ўтилган сана ва вақтгача;

Танловҳужжатларида кўрсатилган тартибда таклиф кафолати сифатида декларация такдим этиш;

Кўп квартирали уй-жойларни жойлаштиришнинг бош режаси, техник тавсифи ва лойиҳа эскизи;

Квартиранинг бир квадрат метрининг (1 м2) реализация нархи;

Кўп квартирали уй-жойни ўз маблағлари ҳисобидан қуриш учун етарли маблағни мавжудлиги тўғрисида маълумотнома.

Танлов таклифларини очилиши таклифлар такдим этишнинг охирги кунида танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган барча ташкилотлар иштирокида қуйида келтирилган манзилда ўтказилади:

Қашқадарё вилояти Қарши шахри И.Каримов 60А-уй, Вилоят қурилиш бош бошқармаси мажлислар залида.

Телефон: (75) 223-18-80, 223-19-11, 
Электрон почта манзил:
kash-tender@mail.ru

Қўшимча маълумотлар учун Қашқадарё вилоят ҳокимлигига мурожаат қилишлари мумкин.
Телефон: (75) 221-16-20, 221-02-38.

Танловларда қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

Хонадон бир квадрат метрининг (1 м2) сотиш нархи 4500000 (тўрт миллион беш юз минг) сўмдан ошмаслиги шарт.

Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим:

Уй типлари

Бир дона уй учун талаб этилади:

Талаб этиладиган йиллик ўртача айланма маблағ
(сўм)

Сўнги 1 йил ичида бажарилган ўхшаш хажм ва характердаги битта шартнома суммаси
(сўм)

Сўнгги 1 йилда бажарилган ер ишлари ҳажми
м3

Сўнгги 1 йилда бажарилган бетон ишлари м3

Сўнгги 1 йилда қуриб битирилган объект майдони
м2

Беш қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар

3 250 000 000

2 750 000 000

250

450

800

 

Лотлар рўйхати:

 

Лот №

Ҳудуд

Массив номи

Жами хонадонлар

Беш қаватли  кўп хонадонли
2-3 хонали уйлар

Таклифларни топширишнинг охирги муддати

Уй сони

Хонадон сони

Уй рақами

43-лот

Миришкор тумани

Янги Миришкор

20

1

20

2

2021 йил 12 ноябр,

соат 10:00

 

Фото галерея