Вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларида маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш хизматларини давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилади.

Тақдимотда ўз лойиҳаларингиз билан иштирок этиш истагингиз бўлса, қуйида ҳавола этилаётган дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари ва маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш соҳасида Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги тақдимотни туман ва шаҳар ҳокимларига ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарларига 2021 йилнинг 10 сентябрь куни соат 18-00 га  қадар тақдим этишингиз сўралади.

Бу тадбиркорлик соҳаси энг сердаромад бўлиб, унда ўтказиладиган тендерларда ғолиб деб топилган тадбиркорларга ҳудудлардаги “Тоза ҳудуд” ДУК тасарруфидаги барча моддий-техника базаси узоқ вақтга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ихтиёрингизга фойдаланишингиз учун ўтказилади. Энг муҳими имтиёзли ва Сиз учун қулай кредитлар, ишлаб чиқаришни йўлга қўйганингиздан кейин бепул ва бехаражат хом-ашёга эга бўласиз. Яна бир қанча қулай имкониятларлар эшиги очилади-ки, унда қисқа вақт мобайнида сарфлаган сармоянгиздан соф даромад олишни бошлайсиз.

Шошилинг ва ушбу қулай имкониятдан фойдаланинг!

Тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1) Тақдимот лойиҳаси;

2) Дастлабки малакани баҳолаш ҳужжатлари;

3) Техникавий ва тижорий (молиявий) таклиф.

Мурожаат учун масъулларнинг Ф.И.Ш. ва телефон рақамлари:

     Қашқадарё вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофоза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Қамбаралиев Мақсуд (97) 240-05-59, (75) 221-09-59;

  1. Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлиги мутахассиси Жовлиев Жонибек Хамдамович (98) 777-91-63;
  2. Ғузор туман ҳокимининг ўринбосари Зокиров Зоҳиджон Закирович (98) 777-19-82;
  3. Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари Эргашев Шердил (75) 612-19-52, (90) 868-68-95;
  4. Қамаши туман ҳокимининг ўринбосари Ҳайдаров Қурбон Хазратович (97) 200-24-40; (75) 532-41-22;
  5. Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари Абдурашидов Даврон (90) 345-12-77, (75) 572-16-24;
  6. Касби тумани ҳокимининг ўринбосари Тураев Қахрамон Орифович (98) 275-10-08, (75) 642-18-76;
  7. Китоб тумани ҳокимининг ўринбосари Пулатов Атхам Абдурахмонович (97) 385-90-06, (75)-542-50-07;
  8. Косон тумани ҳокимининг ўринбосари Очилов Баходир (91) 633-32-32, (75)-592-19-19;
  9. Миришкор тумани ҳокимлиги мутахассиси Мавлонов Латиф Бахтиёрович (97) 755-11-09, (75) 652-10-51;
  10. Муборак тумани ҳокимининг ўринбосари Жумаев Миртемир Ибодуллаевич (99) 688-72-22, (75) 642-15-15;
  11. Нишон тумани ҳокимининг ўринбосари Набиев Усмон Аминович (98) 777-98-81, (75) 512-19-15;
  12. Чироқчи тумани ҳокимининг ўринбосари Абдурахимов Ўктам Тошқулович (93) 294-51-31, (75) 562-30-13;
  13. Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ўринбосари Қурбонов Асқар Эргашевич (98) 777-60-64, (97) 559-60-64, (75) 521-10-12;
  14. Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари Файзиев Бури Мусурмонович (98) 777-34-39, (75)-582-54-20. 
Фото галерея