Ҳозирги кунда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг даромади ва харид қобилиятини ошириш, ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллалар билан манзилли ишлаш ва уларнинг “ўсиш нуқталари”ни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ҳудудларда ташкил этилган “маҳаллабай” ишлаш тизими ўз самарасини бермоқда.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида “оғир” маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий қилинган “етакчи” тадбиркорлар ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш орқали аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлаш ўзини оқламоқда.

Эндиликда “маҳаллабай” ишлаш тизимини кейинги босқичга олиб чиқиш, маҳалланинг ўзида туриб барча масалаларнпи ҳал этиш чораларини кўриш фаолияти билан шуғулланиш мақсадида республикада илк маротаба Қашқадарё вилоятида тажриба тариқасида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилмоқда.

Лавозимга қўйиладиган асосий талаблар:

- Номзод олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиши лозим.

“Ҳоким ёрдамчиси”нинг асосий вазифалари:

- “Хонадонбай” сўровнома ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш “портрети”ни ишлаб чиқиш;

- маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш;

- “Ижтимоий шартнома” тизими орқали тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан, аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидия ажратиш;

- тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммолларни “маҳаллабай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд инструмент ва ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

- ҳудудий ва инвестиция дастурларига таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат (мониторинг) қилиш.

“Ҳоким ёрдамчиси”нинг мавжуд дастаклари:

  • Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар бир маҳалладаги хонадонларга ва янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун кредит ресурслари лимити ихтиёрига берилади;
  • Бандликка кўмаклашиш маркази жамғармасидан ишсиз фуқаролар учун асбоб-ускуналар ва  мини технологиялар харид қилишга ҳар бир маҳаллага субсидия учун купон берилади;
  • Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига фуқарони жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага купон берилади;
  • Ҳар бир маҳаллага фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун ваучер берилади;
  • Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратиш учун хулоса беради.
  • “Ижтимоий шартнома”ларни имзолаш ҳамда шартнома шартларини бажарилишини таъминлайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қашқадарё вилоятининг 792 та маҳалласида “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинади

Номзод ушбу лавозимга тайинланган кундан эътиборан, миллий кадрлар заҳирасига киритилиб, меҳнат фаолиятининг натижаларга кўра, лавозим бўйича ўстириб борилади.

“Ҳоким ёрдамчиси” тизими жорий этилгандан бошлаб, туман, шаҳар, вилоят, республика раҳбар лавозимларига номзодларни тавсия этиш ва тайинлаш фақат ва фақат ҳоким ёрдамчиси лавозимида самарали меҳнат кўрсатаётган кадрлардан танлаб олинади.

 Мурожаат учун телефонлар: (75) 221-15-07, (75) 221-17-12;
 Маълумотнома (объективка) юбориш учун: (99) 665-79-50 телеграм рақами.

Фото галерея