Қарши шаҳрида симфоник оркестрнинг жонли концерти ҳамда  санъат усталари ва ёш санъаткорларнинг чиқишларини ўзида мужассамлаштирган"OPEN AIR. SAHRO SIMFONIYASI" мусиқий  лойиҳаси   ташкил     этилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш Давлатқўмитаси, Ўзбекистон давлат филармонияси ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида амалга оширилган мусиқий дастурни томоша қилиш учун нафақат санъат шинавандалари,балки кенг жамоатчилик  вакиллари ҳам йиғилди.

Концерт дастури ўтказилган майдонда ўриндиқлар ўрнатилиб,  саҳна мусиқий чироқускуналари

Билан безатилди, шаҳар манзараларини акс эттирувчи визуал экранларқурилди. Шунингдек, вилоятимиз ўзига хослигини намойиш этувчи ўтовлар ўрнатилиб,ҳунармандлар кўргазмаси ташкил  этилди.

Концерт дастурида мумтоз асарлар, машҳур романтик куйлар ва опера мусиқалари, фильмлардан мусиқа ижро этилди, - дейди Қарши шаҳрилик мухлис Наргиза Жабборова. – Дастур давомидаги рақслар ҳам жуда қизиқарли бўлди.Томошабинлар учун кутилмаган ва шоу тарзида намойиш этилган кўплаб совғалар санъатсеварларни хурсанд қилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки,  ушбу лойиҳа икки йилдан буён ўтказилибкелинмоқда. Жорий йилги дастур доирасида 18-27 июнь кунлари Ўзбекистоннинг бешта шаҳри -Нукус, Хива, Термиз, Қарши ва Шаҳрисабзда очиқ осмон остида концертлар уюштирилди. "OPEN AIR. SAHRO SIMFONIYASI" лойиҳасининг кўҳна Кешдаги қисми кеча Оқсарой мажмуаси олдидаги муҳташам  майдонда ўтказилди.

Сожида АЛЛАЁРОВА

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 Qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида

29-06-2019 |
Foto galereya