Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Муборак туманида  ҳам бир қанча мактабгача таълим нодавлат муассасалари давлат-хусусий шериклик асосида фаолияти йўлга қўйилди.Жумладан жорий йилнинг 12 июл куни Муборак туман “Ёшлик” махалласида қад ростлаган «Jozibali ovoz-teremok» мактабгача таълим нодавлат муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

Муассаса замон талабларига мос равишда 180 нафар болаларга мўлжалланган.Барча қулайлик ва шарт-шароитларга эга бўлган муассасада фарзандларини тарбия топишидан ота оналар ҳам жуда  мамнунлар.Давлатимиз томонидан  ёш авлодни соғлом тарбия топиши, теран фикрловчи ва етук кадрлар бўлиб етишишида  берилиётган эътибор чексиз.Туманимизда бўлаётган бундай ўзгаришларни кўриб кўз қувонади.

                                                                Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

18-07-2019 |
Foto galereya