Шри-Ланканинг Калутара шаҳрида 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати якунланди.

Ушбу нуфузли мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, якунда 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди. Эътиборли томони, улар орасида вилоятимиз вакили Абдималик Абдисалимов ҳам бор.

Абдималик 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ўтказилган баҳсларда иштирок этиб, ўзининг ишончли ўйини билан барча рақибларини ортда қолдирди. Айниқса, сўнгги тур баҳсида Ҳиндистон вакилини оқ доналарда мағлуб этгач, 7 очко жамғаришга эришди. Бу унинг Осиё чемпионлигини қўлга киритиши учун етарли бўлди.

Шунингдек, қитъа биринчилигида ўз ёш тоифаларида Умида   Омонова, Руқия Олимова, Афруза Ҳамдамова ва Ҳумоюн Бекмуратов ҳам ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юртимизга медаллар билан қайтишган.

Кеча ёш шахматчиларимиз   Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

qashqadaryogz.uz  маълумотлари асосида

13-04-2019 |
Foto galereya