Оғир атлетика
Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари коллежида 2003 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги оғир атлетикачилар ҳамда республикамиздаги барча ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида “Олимпия чўққилари” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақалар қизғин курашларга бой бўлди. Қувонарлиси, “Олимпия чўққилари”да вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларнинг ҳар иккиси совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди. 1 та кумуш ва 1 та бронза қашқадарёликлар ҳисобига ёзиб қўйилди.
2003 йилгача туғилган спортчилар ўртасидаги чемпионатда ўғил болалар ўртасидаги муросасиз курашларда спортчиларимиз 1 та олтин ва 1 та кумушни қўлга киритишди.
- Қизлар ҳам рақиблари ўрнак оларли даражада ҳаракат қилишди, дейди, – мураббий Шердор Бўриев. – Умумий ҳисобда 1 та олтин, 5 та кумуш ҳамда 2 та бронза медалларни қўлга киритдик.
З. НАЗИРОВА
Qashqadaryogz.uz маълумотолари асосида