Доим шундай. Биз ўз ҳаракат ёки ҳаракатсизлигимиз қандай оқибатлар келтириб чиқаришини билсакда, қонун ўз сўзини айтганда, яъни жазо муқаррарлиги маълум бўлганда ҳаракатни бошлаймиз.

Бу сафар ҳам шундай бўлди. Қарздор фуқаро Ш.А маъмурий жавобгарликка тортилиш арафасида алимент тўламаслиги натижасида юзага келган 22.044.559 сўм қарздорликни тўлаб берди.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 17.11.2008 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.Адан ундирувчи               А.Б фойдасига тўрт нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича 01.04.2015 йилдан 01.05.2019 йилга қадар алимент пуллари тўланмасдан келган.

Бироқ, бюронинг Яккабоғ туман бўлими ходимлари томонидан қарздор Ш.А маъмурий жавобгарликка тортилиш борасида сўнги бор огоҳлантирилгач, алиментдан бўлган 22.044.559 сўм қарздорликни тўлаб беришга мажбур бўлди.

Ўз ўрнида, ундирувчи А.Б пулларни олиши баланоқ 21.05.2019 йилда ижро ҳужжатини ижро қилмасдан ўзига қайтариб беришларини сўраб ариза ёзди ва шу куннинг ўзида ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 40-моддаси 1-қисмининг 1-бандига асосан тамомланди.

 

Мажбурий ижро бюроси

Қашқадарё вилояти бошқармаси

 

 

25-05-2019 |
Foto galereya