Президент ташаббуси билан республика бўйлаб қизғин давом этаётган #bookchellange мактабларга китоб совға қилиш анъанаси Китоб туманида ҳам давом этди. Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Одилов ўзи таълим олган Китоб туманидаги 45-сонли умумтаълим мактаби кутубхонаси ва иқдидорли  ўқувчи ёшларига ўз шахсий кутубхонасидан китоблар тўпламини совға қилди. Бу хақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Бугунги кунда китобхонлик ҳақида кўп гапириляпти. Шундан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда китобхонликни тарғиб қилиш бўйича ўзига хос лойиҳалар ўтказилмоқда. Шундай лойиҳалардан #bookchellange бевосита давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги лойиҳа бўлиб, унда ҳар бир раҳбар шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилади. Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бекзод Жўраев сўзларига қараганда  деярли барча мактабларда  уларни тамомлаган собиқ ўқувчилари томонидан китоблар тўплами совға қилиш  анъанаси  Қашқадарё  вилояти  буйлаб   давом этади.

Лойиҳада доирасида  ҳукумат вакиллари, жамоат арбоблари, хорижий мамлакат элчилари, халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакиллари ўзлари ўқиган мактабларга китоблар тўпламини совға қилмоқдалар. Бу жараён Қашқадарёда ҳам кенг тус олмоқда.

Суратларни Муродилло Комилов олган.

29-03-2019 |
Foto galereya