Ассалому алайкум, 24 июль соат 10.00да Қарши шаҳри “Афсона” меҳмонхонасининг конференция залида бўлиб ўтадиган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти томонидан 2019 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларига бағишланган матбуот анжуманига давлат ва нодавлат ОАВда меҳнат қилаётган ЖУРНАЛИСТЛАРНИ, шунингдек, МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАРНИ таклиф қиламиз.

       

Матбуот анжуманида

Музапов  Анвар Абдиназарович - “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бош директори иштирок этади.

Дастур ва пресс-релиз матбуот анжуман давомида тарқатилади.

Қўшимча маълумот олиш учун (0375) 221-16-88, 221-12-35 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Вилоят  ҳокимлиги ахборот  хизмати.

23-07-2019 |
Foto galereya