Айтиш жоизки, юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, фуқароларнинг жамиятлан давлат идораларидан рози бўлиб яшашига муносиб шарт-шароит яратиб бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқ орасига кириш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг дардини эшитиб, оғирини енгил қилиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан биридир.

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари  Косон тумани Есабой маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. Аҳолини қийнаётган муаммолар хусусида суҳбатлашди. Мазкур  маҳалла наафақат вилоятимиз балки республикамиз бозорларига сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш билан танилган. Сайёр қабулда вилоят ҳокими ушбу маҳсулотларни етиштириш салмоғини янада ошириш лозимлигини эътироф этди.  Қабул жараёнида  фуқаролар асосан электр энергия таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик  фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар ажратиш, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш борасида ўз таклифларини билдирди. Косон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Азиза Ашурова синфхоналар учун жиҳозлар етишмаслиги, мактаб атрофини темир панжара урашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Натижада 5 та синфхона учун жиҳоз ажратиладиган бўлди.

Шунингдек, аҳолининг талаби ўрганилиб, 10 км ички йўлларни таъмирлаш, 1980 йилларда ўрнатилган 60 та ёғоч  устунни бетон устунга алмаштириш, мактабгача таълим муасассасини тўлиқ жиҳозлаш, қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш буйича ҳам  мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берилди. Тадбиркор Мели Умрзоқов болалар сузиш ҳавзаси ва сабзавот маҳсулотини сақлаш  учун замонавий совутги қуриш учун кредит ажартилишида қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.

4 нафар ногиронлик аравачасига эхтиёжи бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари берилди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан 34та турли мазмундаги мурожаатлар йўлланди. Мурожаатларнинг 16таси жойида ҳал этилди, 18таси бўйича тегишли масъуллар томонидан қонуний тушунтиришлар берилди, қолганлари бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Албатта, аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, яхши яшаши учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришга яқиндан кўмаклашиш мақсадида ташкил этилаётган бу каби сайёр қабуллар уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашига омил бўлмоқда.

                                                                    Суратларни Мурод Комилов олган.

                                                             Вилоят  ҳокимлиги ахборот хизмати.

19-07-2019 |
Foto galereya