Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида электр энергетикаси ва нефть-газ, кимё соҳаларидаги инвестиция  лойиҳаларини янада жадаллаштириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда  берган топшириқларига асосан  Қашқадарё вилоятида ҳам нефть-газ соҳасида инвестиция  лойиҳаларини янада жадаллаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу соҳалар саноат ва тадбиркорлик ривожи, аҳоли турмуш даражасига асос бўлиши билан жуда муҳимдир. Шу боис мазкур тармоқларда кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ушбу масалаларни жойида ечимини топишда 2019 йил  21 июнь куни Қашқадарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали мажлислар залида Энергетика вазирлигига қарашли “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Б.Б.Сидиқов ва вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари С.Азизов раислигида Қашқадарё  вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали бошлиғи, ўринбосарлари, фаоллари ва туманлараро газ участкалар бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда халқимизнинг турмуш даражасини ошириш, аҳоли хонадонлари, саноат ва тадбиркорлик объектларини белгиланган лимит доирасида узлуксиз равишда сифатли табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш асосий вазифа эканлиги қайд этилди. Маънан эскирган газ ускуналарини тежамкор, замонавий газ ускуналарига алмаштириш ва замонавий горелкалар ўрнатиш вазифалари  белгилаб берилди.

Бундан кейин ҳисоб-китобни аниқ дастурлар асосида 1 метр куб ёки 1 килограмм газни етказиб бериш устидан кучли назорат ўрнатилиши кўзда тутилди.

Ҳозирдан бошлаб қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мобайнида табиий газдан фойдаланаётган  ҳар бир хонадонга табиий газни сифатли газни етказиб бериш долзарблиги тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

                        Суратларни Мурод Комилов олган.

                       Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

21-06-2019 |
Foto galereya