Юртбошимиз ҳар бир раҳбар ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар  совға қилиш орқали ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонликни ривожлантириш билан бирга фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинлиги тўғрисидаги эзгу ташаббусни илгари сурган эди.

Қашқадарё вилоятида ҳам барча раҳбарлар ушбу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлаб ўзларини шу даражага етишида катта ҳисса қўшган мактабларига китоблар совға қилишмоқда.

Вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи Улуғбек Эрназаров Ғузор туманидаги 75-умумий ўрта таълим мактабига 200 дона китобларни туҳфа қилди.

Бадиий адабиёт, тарих, маданият ва маънавиятга оид китоблар  ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида мактаб кутубхонасига топширилди. Ташкил этилган давра суҳбатида У.Эрназаров таълим берган устозларини эслади, ёшларни аъло баҳолар билан ўқишга чақирди. Китоб мутолаа қилишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, илм олиш ҳар бир йигит-қизнинг асосий вазифаси бўлиши лозимлигини уқтирди.

                                                           Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

04-04-2019 |
Foto galereya