Кеча Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Шри-Ланкада бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган шахматчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 

Қитъа биринчилигида ўз ёш тоифаларида Умида Омонова, Руқия Олимова, Афруза Ҳамдамова, Ҳумоюн Бегмуратов ва Абдималик Абдисалимов ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Чемпионлар орасида қашқадарёлик Абдималик Абдисалимов ҳам бор.

Ўзбекистонлик шахматчилар Осиё чемпионатидан 5та олтин, иккита кумуш ва битта бронза медали билан қайтди. 

                                                             "Uza.uz"  маълумотлари  асосида

12-04-2019 |
Foto galereya