Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри Наврўз байрами ва “Театр томошалари ҳафталиги” кунларида бир ҳафта мобайнида болажонлар учун энг сара спектаклларни бепул намойиш этади.
Ёш томошабинлар таътил кунларида “Фантнинг саргузашти”, “Соғлом танда — соғ ақл”, “Миттивойнинг саргузашти”, “99 тилло танга”, “Мақтанчоқ қуён” ҳамда “Ғаройиб ертутлар” каби саҳна асарларини томоша қилишади.
— Мамлакатимизда ҳар йили 21 — 27 март кунлари “Театр томошалари ҳафталиги”нинг ўтказилиши белгиланган, — дейди вилоят қўғирчоқ театри раҳбари Элбек Эшмурадов. — Бундай тадбирлар болаларни ахлоқий-эстетик тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Ҳафталик давомида фарзандларимизнинг таътилни мароқли ўтказишлари баробарида, маънавий озуқа олишларига кўмаклашишга ҳаракат қилдик.
Аҳад Муҳаммадиев (“Халқ сўзи”).