“Ҳаж” буюк ибодат бўлиб, у Ислом арконларидан биридир. Мустақил юртимизда ибодатлар эмин-эркинликда бажарилаётган бир вақтда, исломнинг бешинчи аркони бўлган “Ҳаж” амалини бажариш учун кетаётган юртдошларимизнинг сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.

 

Хусусан, ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида Қашқадарё вилоятидан ҳам 2019 йилда 400 нафар зиёратчи “Ҳаж” амалларини адо этишга тайёргарлик кўришмоқда.

Вилоятимиз зиёратчиларини 2 гуруҳга бўлган ҳолда, жорий йилнинг 27 июль ва 30 июль кунлари “Қарши-Мадина” Халқаро авиарейслари орқали тантанали кузатиш белгиланган.

“Ҳаж-2019” мавсумини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида, жорий йилнинг 18 июль куни Қарши шаҳридаги “Маданият саройи”да вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича ҳайъатнинг навбатдаги ташкилий йиғилиши ўтказилди.

Учрашув давомида зиёратчиларга соҳа мутахассислари томонидан  муборак “Ҳаж” зиёратининг мазмун-моҳияти, сафарга бориш бўйича тартиб қоидалар тушунтирилди. “Ҳаж” мавсуми ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келиши, мазкур сафарга ёши улуғ фуқароларимизнинг кетаётганлиги, қолаверса аксарият зиёратчиларнинг илгари хорижга чиқмаганлигини инобатга олиб, барча керакли ва зарурий тавсиялар берилди.

                                                           Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

 

20-07-2019 |
Foto galereya