Қашқадарёда янги сайланган 768 нафар маҳалла раисларининг икки хафталик (88 соатлик) минтақавий ўқувлари якунланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Фуқаролар йиғинлари раисларининг малакасини ошириш бўйича ўқувларни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган семинар икки ҳафта давом этиши режалаштирилган.

Ўқув жараёнида маҳаллар раисларининг ваколатлари, уларга яратиб берилган имкониятлар, фуқаролар билан самарали ишлаш, уларнинг муаммосига янгича ёндошув билан ечим топиш масалалари ҳам буйича ўқувлар ташкил этилди ва 768 нафар маҳалла раислари малака оширганлик буйича сертификатларга эга бўлди.

Суратларни Мурод Комилов олган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

07-07-2019 |
Foto galereya