Давлат хавфсизлик хизмати куни муносабати билан  Қарши шаҳри   Чўлқувар  маҳалласида янги бунёд этилган тўртта кўп қаватли уйдаги 120 та янги хонадоннинг калитлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари  ва уларнинг оила аъзоларига тантанали тарзда топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги,  давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари,  фахрийлар ва ёшлар, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари  ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

«Мазкур уйлар замонавий услубда қурилган бўлиб, шинам ва ҳар томонлама қулай хонадонларга кирган кишининг кўнгли ёришади», дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди ва нутқ сўзлади

                                                             Суратларни Мурод Комилов олган.

08-04-2019 |
Foto galereya