10 апрель куни Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ҳамда 2018 йил 20 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилиш баёни, шунингдек, 2019 йил  19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган 5 та муҳим ташаббус тўғрисидаги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш, аҳолининг барча қатламини жисмоний тарбия хусусан, оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан  шаҳардаги марказий кўча бўйлаб (вилоят ҳокимлиги биносидан “Ватанпарварлар боғи” худудигача бўлган масофада) “Амир Темур издошлари марафони” ўтказилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Мазкур марафонда вилоятда фаолият олиб бораётган барча ташкилот раҳбарлари ва муассасалари ишчи ходимлари, халқ таълими ҳамда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ташкилот ходимлари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, уй бекалари, нуронийлар, фахрийлар иштирок этишиб, умумий қатнашчилар сони 80 000 нафардан ошиб кетди.

Шунингдек, “Амир Темур издошлари марафони” ғолиб ҳамда совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Суратларни Мурод Комилов олган

12-04-2019 |
Foto galereya