Чироқчи тумани 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

    Қатор мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган  бу мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан 220 нафар спортчи иштирок этди.

    Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

    Шу билан биргаликда, 1- ва 2-ўринларни қўлга киритган спортчилар Ўзбекистон чемпионатига йўл оладиган бўлишди.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

03-03-2019 |
Foto galereya