Туризмни ривожлантириш қўмитаси Ўзбекистон ҳудудларининг туристик брендларини ишлаб чиқишга доир танловнинг якуний босқичи расман якунланганини маълум қилди.

Ўтказилган очиқ умумхалқ онлайн овоз бериш натижаларига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг 9 та туристик логотипи танлаб олинди.

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  2019 йил 5 январдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм  тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5611-сонли фармони билан тасдиқланган “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепцияси”ни амалга ошириш бўйича “2019 йилги чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг туристик брендларини ишлаб чиқишга доир танлов эълон қилган эди. Туризмни ривожлантириш қўмитаси Ўзбекистон ҳудудларининг туристик брендларини ишлаб чиқишга доир танловнинг якуний босқичи расман якунланганини маълум қилди.Ўтказилган очиқ умумхалқ онлайн-овоз бериш натижаларига кўра, вилоятларнинг 9 та туристик логотиплари танлаб олинди.

Хусусан, Аслан Муйдинов муаллифлигидаги логотип танловда 2859 та овоз билан ғолиб бўлди, Қашқадарё вилоятининг туристик бренди тасдиқланди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

23-07-2019 |
Foto galereya