Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва "Буюк келажак" халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича "Тараққиёт" республика танлови ўтказилди ва бугун https://taraqqiyot-tanlov.uz сайтида унинг финал босқичи натижалари эълон қилинди.

Истиқболли бошқарув кадрларни танлаб олиш бўйича республимизда ўтказилаётган “Тараққиёт” танловига Қашқадарё вилоятидан 586 та номзод рўйхатга олинди. Мазкур танловга 16 та йўналишда жами 8335 та анкета келиб тушган.

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ ОРАСИДА 2 НАФАР ҚАШҚАДАРЁЛИК  ЁШ РАҲБАРЛАР ҲАМ БОР.

Хусусан, "Давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги энг яхши бошқарувчи " номинацияси буйича Қашқадарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири Ёкубов Туйчи Абдурахмонович  83,50  натижа билан 3 ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлди.

 

"Маданият, санъат ва спорт соҳасидаги энг яхши бошқарувчи " номинацияси буйича  вилоят ихтисослаштирилган сув спорт турлари болалар - ўсмирлар спорт мактаби директори  Мамадалиев Зафаржон Сафаралиевич 77,85  натижа билан 3 ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлди.

 

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилнинг 30 май куни эълон қилинган “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ўтказилаётган мазкур танлов ҳар уч йилда ташкил этилиши белгиланган.


Танлов ғолибларига энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, финал босқичининг қолган иштирокчиларига эса — энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти тўланади. Бунда танлов финал босқичининг қолган иштирокчилари тегишли соҳанинг бошқарув кадрлари захирасига киритилади;

танлов ғолиблари Академия ҳамда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази базасида тегишли соҳага оид вазирликлар, идоралар, йирик компаниялар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий юқори малакали мутахассислар ҳамда олимлар иштирокида ўтказиладиган, ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида танловнинг тегишли номинациялари юзасидан стажировка ўташни ўз ичига оладиган «Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури»га мувофиқ уч ойлик курсларда ўқийдилар;

танлов ғолиблари «Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастури»га мувофиқ уч ойлик курсларни ўтагандан кейин тегишли йўналишлар бўйича давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларига тайинланади.

                                                           Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

17-07-2019 |
Foto galereya