Ҳисорак сув омбори

Кўл қишлоғига етгунга қадар бўлган манзилда жойлашган Ҳисорак сув омбори айни кунда ўзгача қиёфа касб этган. Маҳаллий аҳоли берган маълумотга кўра, узунлиги қарийб 4 километр масофани ташкил этувчи мазкур сув омбори Шароф Рашидов даврида қуриб битказилган бўлиб, чуқурлиги 138 метрни ташкил этади.

Кўл қишлоғи Ҳожиак ва Ҳазрати Султон тоғлари ўртасида жойлашган бўлиб, илгари кўл бўлган. Қишлоқ номи шунинг учун ҳам Кўл деб номланган.

Ҳазрати Султон тоғи

       Ҳазрати Султон зиёратгоҳи Кўл қишлоғидан 18 километр масофада бўлиб, денгиз сатҳидан 4646 метр баландликда жойлашган. Тоғ бағрида ҳали-ҳамон оппоқ қор бор.

Ҳожиак тоғи

        Қишлоқ табиатининг ям-яшиллиги кишида Кўлда худдики эндигина Баҳор келгандек таассурот уйғотади. Ҳалигача сарғайишга улгурмаган ўт-ўланлар, дарахтдаги довуччалар кишини чалғитиши табиий. Ажабланарлиси, ризқ-рўзимиз — буғдой эндигина бошоққа ўтирган.

1300 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи ушбу қишлоқ аҳлининг асосий даромади картошкадан. Айни кунда далада иш қизғин. Картошка бегона ўтлардан тозаланмоқда. Ҳайратланарлиси, халқ ризқи бўлмиш картошка ҳатто тошлар орасидан ҳам бўй чўзиб, ҳосил беришга шайланган. Аёллар дала ишлари билан банд.

Тонг азонлаб нон ёпаётган онахон, сал нарида эса гилам тўқиётган аёлларни кўриб, уларни суҳбатга чорладик.

70 ёшли Наврўз момо Холованинг маълумот беришича, қишлоқ аҳли деярли бозордан гилам сотиб олмайди. Ўзлари қўл меҳнати билан гилам тўқиб, эҳтиёжини қондиради. Тўқувчи аёллар 8 метрлик гиламни 8 кунда тўқийди.

Тоштегирмон

"Ziyonews.uz"  маълумотларидан фойдаланилди.

 

 

17-07-2019 |
Foto galereya