Мажбурий ижро бюроси Дехқонобод тумани бўлими томонидан фойдаланилган энергия ресурслари учун тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида ундириш, электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш, энергия ресурсларини ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини аниқлаш борасида тадбирлар ўтказилганда, кўплаб қонунбузарлик ҳолатлари аниқланмоқда.

    Жумладан, МИБ Дехқонобод тумани бўлими ходимлари  томонидан Дехқонобод туманданги касб хунар коллежларидан бирида табиий газ сарфи бўйича мониторинг ўтказилганда,у ерда рухсатсиз, ҳеч қандай хужжатсиз, ўзбошимчалик билан газ хисоблагични ечиб олган холда коллеж маъмурий биносини иситиш учун табиий газдан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Қайта ҳисоб-китоб қилинганда, коллеж бу ноқонуний ҳаракати билан давлат ва жамоат манфаатларига 11 млн 520 минг сўм зарар етказган. Эндиликда коллеж маъмурияти етказилган зарарни, ноқонуний ҳаракат учун Ўзбекистон республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг   

    101- моддасига асосан қўлланилган маъмурий жаримани ҳамда тармоққа қайта улаш учун тўловни амалга оширгандан сўнгина тармоққа қайта улаб берилади.

Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси

03-03-2019 |
Foto galereya