Миллий кураш
17-21 июнь кунлари Таиланднинг Паттайя шаҳрида 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида VI Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда қитъанинг 20 дан ортиқ давлатларидан ташриф келган кураш усталари иштирок этишди.
Улар орасида вилоятимиздан икки нафар спортчи - Сардор Жангелдиев ҳамда Арнолд Нормўминов ҳам бор.
Сардор Жангелдиев 66 килограмм вазн тоифасида тенгсиз бўлган бўлса, Арнолд Нормўминов 90 килогарммдан ортиқ вазн тоифасидаги шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
- Эътиборли томони, мусобақада 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар бир вақтнинг ўзида спорт йўналишидаги олий ўқув юртларига имтиёзли равишда ўқишга кириш имкониятини ҳам қўлга киритди, - дейди мураббий Жамшид Бозоров. – Афсуски, шогирдларимдан бири Сардор Жангелдиев коллежни ўтган йили тамомлаганди. Шу боис бу имтиёздан у фойдалана олмайди.
Арнолд Нормўминов эса 2019-2020 ўқув йилидан эътиборан Қарши давлат университетининг жисмоний тарбия факультетида таҳсилни бошлайди.
З. НАЗИРОВА
Qashqadaryogz.uz маълумотолари асосида