Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими тезкор ходимлари томонидан 2019 йил 18 май куни тумандаги “Чиял” МФЙ, Маданият қишлоғида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш. А  яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда тайёрланган 1 дона электр жувоз ускунасини ўрнатиб, зиғир дони ва чигит маҳсулотидан ёғ ва кунжара ишлаб чиқариб, аҳолига сотиш билан шўғулланиб келаётганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 55 кг ёғга ўхшаш маҳсулот, 19 кг чигит дони, 18 кг зиғир дони, 45 кг кунжара маҳсулоти, 1 комплект жувоз ускунаси, 1 дона ем майдалагич ва 4 дона 10 литрлик елим челак холислар иштирокида далилий ашё сифатида эътироф этилиб вақтинча сақлаш учун топширилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими томонидан терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси

Қашқадарё вилояти бошқармаси

 

25-05-2019 |
Foto galereya