Тадбирнинг мақсади маҳалла ёшлари ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома, адиб ва мутафаккирларнинг бой маънавий мероси, дунёвий ва диний илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ аждодларимизнинг ноёб асарларини асраб-авайлаш, келгуси авлодларга етказиш, уларнинг нодир меросини, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилди.

Ўқувчилар мутолаа қилган бадиий асарларининг мазмун-моҳияти, қаҳрамонлар харак­теридаги ижобий ва салбий жи­ҳатлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Қизғин бахс-мунозаралар асосида ўтган кўрик-танловда биринчи ўрин 5-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Асал Ҳамдамовага, 2-ўрин 8-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Фирдавс Фарҳодов, 3-ўрин Барчиной Очиловага насиб этди.

Тадбир якунида кўрик-танлов иштирокчилари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ш.БОЗОРОВА

 Qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида

 

 

14-06-2019 |
Foto galereya