Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Содиқжон Алижонович Бердиалиев Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказади.

Хусусан, жорий йилнинг 15 апрель куни Бюронинг Қарши туман бўлими биносида вилоятнинг Қарши шаҳри, Қарши, Касби, Миришкор, Нишон, Ғузор, Косон ва Деҳқонобод туманлари аҳолиси учун, 16 апрель куни Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими биносида Бюронинг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи, Қамаши ва Муборак туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказади.

Учрашувда Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам бевосита иштирок этади.

Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.

Маълумот учун: Сайёр қабул соат 10:00 дан 16:00 га қадар давом этади.

 

МИБ вилоят бошқармаси

 Матбуот хизмати

 

13-04-2019 |
Foto galereya