30 июнь - “Ёшлар куни” олдидан Касби туманидаги Жизза маҳалласида ёш тадбиркор Шоҳжаҳон Ўроқов томонидан бунёд этилган замонавий “Ёшлар меҳнат гузари” фойдаланишга топширилди.

 

 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбир катта байрам сайлига айланиб кетди. Жумладан, туманнинг истеъдодли ёшлари томонидан миллий урф-одат ва қадриятларимизни акс эттирувчи стендлар ташкил этилди. Ижро этилган куй қўшиқлар, фольклор чиқишлар, турли викториналар, ижодий ишлар ва миллий либослар кўргазмалари сайлга ўзгача жозиба бахш этди.

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишларда ҳамкорлик қилиб келаётган ташкилотлар вакиллари ва тенгдошлари орасида юқори натижаларга эришган ёшлар “Эътироф эгалари” лойиҳаси доирасида диплом ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Собир НАРЗИЕВ,

муаллиф олган суратлар.

                                                                       Qashqadaryogz.uz маълумотолари асосида

 

 

26-06-2019 |
Foto galereya