Давлатимиз раҳбарининг китоб мутолаасига ошноликни кучайтириш мақсадида ҳар бир раҳбар ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилишига бўлган даъвати асосида депутатлар ҳам жойлардаги таълим муассасалари, хусусан, ўзлари ўқиган мактаблар кутубхонасига китоблар совға қилишмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Мақсуда Ворисова, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари Комила Каромова, Феруза Эшматова ҳамда партиянинг вилоят кенгаши раиси Олим Равшанов Қарши шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчи ёшларга китоблар тўпламини совға қилишди.

Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи директори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ҳамидулла Шерматов эса Деҳқонобод тумани Бешбулоқ қишлоғидаги 23-сонли ва Чучукқудуқ қишлоғидаги 24-умумий ўрта таълим мактабларига китоблар жамланмасини туҳфа қилди.

Музаффар ТУРОПОВ

qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида

04-04-2019 |
Foto galereya