Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро суди томонидан 2017 йил 9 февралда даъвогар Салима Жўраева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фойдасига Ҳасан Рашидовдан  алимент ундириш белгиланган. Бироқ масъулиятини унутган ота шу кунга қадар бирор марта бўлсин алимент тўламаган.

Натижада бюронинг Шаҳрисабз тумани бўлими ходимлари томонидан ушбу фуқарога тегишли “Дамас” автомобили хатланди. Эртаси куни фуқаро алиментдан бўлган жами 8 миллион 752 минг сўм қарзини, шунингдек, Шаҳрисабз туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий қарорига асосан белгиланган жарималарни тўлиқ тўлаб берди. Сўнг машина эгасига қайтарилди.

Отанинг имкони бор экан, ўз фарзандларининг камолга етишига зарур пулни нега шу пайтгача бермай келганига ҳайрон қоласан киши.

Гулноза ДИЛМУРОДОВА,

Мажбурий ижро бюроси вилоят

бошқармаси катта инспектори

qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида

04-04-2019 |
Foto galereya