Қашқадарё вилоят ҳокими Зафар Рўзиев аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида Яккабоғ туманида сайёр қабул ўтказди. 

Унда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Барча масалалар бирма-бир тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.

Сайёр қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича кўриб чиқилиб, эътирозли ҳолатлар бўйича ҳокимлик, масалага дахлдор бошқарма, ташкилот ва корхоналар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Электр энергияси таъминоти, уй-жой, таълим ва тиббиёт соҳасидаги муаммолар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фуқароларнинг  мурожаатлари бирма-бир муҳокама қилинди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалаларга масъуллар бириктирилиб, вилоят ҳокимлиги томонидан ижроси назоратга олинди.

Эътиборли жиҳати, аксарият аҳоли вакиллари томонидан  нафақат ўзи ёки оиласига тегишли, балки маҳалла, туман ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ  масалалар ўртага ташланди.

Сайёр қабулда энг сўнги мурожаат  кеч  соат 22.15да тингланди ва мазкур мурожаатда кўтарилган масала ҳал этилди.

Албатта, халқ билан мулоқот ҳудудлардаги мавжуд вазиятни пухта таҳлил қилиш имконини бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

04-04-2019 |
Foto galereya