Қашқадарё вилояти ҳокимлигига

2019 йил  20 май куни  айрим оммавий ахборот воситаларида  Қашқадарё вилояти  Чироқчи, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Китоб туманларидаги светофорларнинг ҳолати тўғрисида, шунингдек, светофорларнинг таъмирловчи ташкилот керакли транспорт воситаси ва жиҳозлар билан таъминланмаганлиги, ташкилотни ҳокимликдан чиқариб ЙҲХБ тасарруфига қайтариш мазмунида маълумот жойлаштирилган.

Вилоят махсус эксплуатация монтаж  бўлими  мазкур маълумотни инкор этган холда, қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги  “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга  доир ташкилий  чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-2883-сонли қарорига асосан Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2017 йил 30 майдаги Х-418/05-сонли ҳамда  Қашқадарё вилоят ички ишлар  бошқармасининг 2017 йил 30 майдаги  3767-сонли қўшма қарорига кўра,  вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги Ихтисослаштирилган фойдаланиш бўлинмасининг  ҳуқуқий вориси сифатида вилоят махсус эксплуатация монтаж  бўлими  шаклида ташкил этилган.

Вилоят махсус эксплуатация монтаж  бўлими  бугунги кунда Қарши шаҳри Мустақиллик маҳалласи Ҳусниобод кўчаси 70-уйда жойлашган бинода фаолият юритиб келмоқда. Вилоят махсус эксплуатация монтаж бўлими керакли транспорт воситалари ва техника билан таъминланган.  Бўлим тасарруфидаги светофор объектларини  эксплуатация ишлари учун маҳаллий бюджет  томонидан тегишли маблағлар ажратилиб, молиялаштириб келинмоқда.

Бугунги кунда Чироқчи туманида (8 та ), Яккабоғ туманида (6 та),  Шаҳрисабзда (16 та) ва Китоб туманида (7 та) светофорлар ишламоқда ва светофор объектларини кундалик назорат эксплуатация ишлари бўлим ишчи ходимлари томонидан олиб борилмоқда,  шунингдек  ушбу  туманларидаги светофор объектларининг эксплуатация ишлари учун  керакли асбоблар ва жиҳозлар бўлим томонидан таъминланиб келинмоқда.

 

  Қашқадарё вилоят махсус эксплуатация

монтаж бўлими бошлиғи, М.Қобилов

28-05-2019 |
Foto galereya