Ёшлар ойлиги доирасида Ички ишлар вазирлигининг халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7256-сонли ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Қарши ҳарбий прокуратураси ҳамкорлигида Қарши шаҳридаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида хайрия тадбири ўтказилди.

Айни вақтда мазкур муассасада 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган жами 290 нафар бола тарбияланмоқда. Тадбир давомида болажонлар билан самимий мулоқот ташкил этилиб, уларнинг мақсадлари, қизиқишлари ҳақида дилдан суҳбатлашилди. Тарбияланувчилар ижросидаги ватанни, дўстликни, тинчликни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар, ажойиб рақслар барчада катта таассурот қолдирди.

Болажонларга ташкилотчилар томонидан китоблар жамланмаси ва бошқа эсдалик совғалари топширилди.

ЖАҲОНГИР

Qashqadaryogz.uz маълумотлари асосида

 

14-06-2019 |
Foto galereya