Кейинги вақтларда мамлакатимизда қулай ва жозибадор бизнес муҳити шакллантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, хусусий мулкни дахлсизлиги таъминлаш қўшимча чора-тадбирлар белгиланди, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига рухсат бериш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилди шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича мутасадди давлат органлари ва ташкилотлари ташкил қилинди.

Маълумки, 2017 йилда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, яъни “Бизнес-омбудсман” фаолияти йўлга қўйилган эди.

Ўтган қисқа давр ичида “Бизнес-омбудсман” тадбиркорлик субъектлари билан давлат органлари ўртасида самарали мулоқатни ташкил қилиш билан бирга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш борасида бир қанча ижобий ишларни амалга оширилди.

Жорий йилнинг 15 мартида Президентимиз томонидан “Бизнес-омбудсман” фаолиятига такомиллаштиришга қаратилган Фармон қабул қилинди.

Қабул қилинган Фармонга мувофиқ “Бизнес-омбудсман”га қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар бериш билан бирга, унинг жойларда фаолият юритадиган ходимлари ташкил қилинди.

Ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари томонидан қуйидаги ваколат ва функциялардан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.

а) мурожаатларни кўриб чиқиш орқали

Ҳозирги кунда Бизнес-омбудсманнинг вилоятдаги ходимлари томонидан 20 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларининг мурожаати кўриб чиқилиб, уларнинг аксарияти қаноатлантирилди.

б) тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида давлат назоратини амалга оширувчи назорат қилувчи органларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ягоналигини таъминлаш орқали.

Таъкидлаш лозимки, бу борада ўтказилган таҳлиллар назорат қилувчи органлар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини билан боғлиқ бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди.

Мисол учун, асоссиз тартибда тадбиркорлик субъектларини маъмурий жавобгарликка тортиш  ёки фаолиятида мониторинглар ўтказишда талабларга риоя қилмаслик ва ҳоказо.

Бу борада аниқланган қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан назорат қилувчи органларга тегишли кўрсатмалар берилди.

в) амалдаги қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш орқали.

Ҳозирги кунда қадар тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун қийинчилик ва ноқулайликлар туғдирадиган 20 дан ортиқ қонун ҳужжатлари нормалари таҳлил қилиниб, уларнинг бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимояси мамлакатда қулай ва жозибадор бизнес муҳитининг асосий омилидир.

 

Шодиев Шероз Самандарович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори.

 

18-07-2019 |
Foto galereya