Термизда Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида ўтказилган республика бахшиларининг кўрик-танловида Қашқадарё вакили Баҳром Раҳимов ички овоз билан достон куйлаш йўналишида 1-ўринни қўлга киритди ва диплом ҳамда 5 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди. 

90 нафарга яқин бахши-оқинлар иштирок этган танловда уч йўналиш бўйича ғолиблар аниқланган бўлса, қатнашчилар “Энг ёш ижрочи”, “Энг ёши улуғ ижрочи”, “Энг яхши аёл ижрочи” номинациялари асосида ҳам рағбатлантирилди.

                                С.АЛЛАЁРОВА

"qashqadaryogz.uz" маълумотлари асосида

10-04-2019 |
Foto galereya