Урганч шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада 300 нафарга яқин ёш боксчи 15 вазн тоифасида рингга кўтарилди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслардан сўнг мамлакатимизнинг энг сара ёш чарм қўлқоп усталари аниқланди.

Биз учун аҳамиятли томони, чемпионатда вилоятимиз вакили Азизбек Тожиев ҳам иштирок этиб, 63 килограмм вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

qashqadaryogz.uz  маълумотлари асосида

13-04-2019 |
Foto galereya