Қарши давлат университетида 2019-2020 ўқув йили учун қабул Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4319-сонли қарори ҳамда бошқа қарор ва фармонлар асосида ташкил этилган. Университетда бакалавриат таълим йўналиши кундузги бўлимида қабул  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 360-сонли қарорининг 15-бандида кўрсатилган 2019 йил 15 июндан бошланиб ва 2019 йил 15 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Кундузги бакалавриат таълим шакли бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишларда– мусиқа, жисмоний тарбия, тасвирий санъат ва унга турдош бўлган йўналишларда ташкил этилади. Кундузги бакалавриат таълим шакли бўйича 37 та йўналишда жами 2080 та квота  ажратилган. Шундан, 460 та грант, 1620 таси тўлов-шартнома.

Сиртқи таълим шаклига 13 та йўналишга  жами 830 квота ажратилган. Ҳаммаси тўлов-шартнома асосида. Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача бўлган муддатда ўтказилади.   Ҳужжатлар 1-июлдан 15-июлгача қабул қилинади. 

Магистратура таълим шаклига 18 та йўналишга жами 116 та квота ажратилган. Шундан, 61 таси  грант асосида, 55 таси тўлов-шартнома асосида. Ҳужжатлар 1-июлдан 30-июлгача қабул қилинади. 

Ҳозирги кунда абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун университетнинг учта биноси ажратилган бўлиб, бу биноларда жами 170 нафар техник-операторлар фаолият олиб бормоқда. Абитуриентларга янада қулайлик яратиш мақсадида университет Ахборот ресурс марказида қўшимча 50 та компьютер иш жараёнига жалб қилинди. Иш вақти эрталаб соат 600  кеч соат 2000гача ташкил этилган. Жорий йилнинг 10 июлига қадар 27920 нафар  абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинди. Кунлик ҳужжат қабул қилиш бўйича университет республикада етакчи ўринда бўлиб, бир кунда 6000 нафардан ортиқ  абитуриенларнинг ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг 9 июль кунида 5510 нафар, 10 июль куни 6069 нафар абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинди. Бугун яъни, 11 июль куни соат 1000гача эса 2020 нафар абитуриентларнинг  ҳужжатлари қабул қилинди.

Университетда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун барча шароитлар яратилган. Улар учун маслаҳат маркази, овқатланиш шаҳобчаси, салқин ичимликлар шаҳобчаси, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хоналари ва   кутиш жойлари ташкил этилган. Кутиш жойларида 20 дан ортиқ соябонлар ўрнатилган, шунингдек, абитуриентлар ҳамда уларнинг ота-оналари учун Ахборот ресурс марказида газета, журнал ва бадиий китоблар мутолаа учун ҳозирлаб қўйилган.

Бу йил илк бора талаба бўлиш учун ҳужжат топширдим дейди,- Касби туманидан ташриф буюрган Шаҳло Бобожонова. - Абитуриентлар учун ҳамма шароитлар яратилган экан. Ҳужжат топширишим учун 10 дақиқа вақт кетди. Сираям муаммога дуч келмадим. Худо хохласа жорий йилда Қарши давлат университети талабаси учун ҳаракат қиламан.

Қабул жараёнлари давом этмоқда.

 

2019 йил 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисдаги ПҚ-4359 қарори тасдиқланди.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти учун

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига- 1715 нафар (27 та таълим йўналиши бўйича),  шундан 460 нафари  давлат грантлари асосида, 1255 нафари эса тўлов-шартнома асосида (1-илова).

б) сиртқи таълим шаклига -350 нафар (16 та таълим йўналиши бўйича) (2-илова).

с) магистрлар тайёрлаш бўйича  - 76 нафар (14 та мутахассислик бўйича), шундан 54 нафари давлат грантлари асосида, 22 нафари эса тўлов-шартнома асосида (3-илова).

2019/2020 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қумондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг  кундузги таълим шакли бўйича қўшимча беш фоизлик қабул кўрсаткичлари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти учун жами 86 нафар бўлиб, шундан 23 нафари давлат грантлари асосида, 63 нафари эса  тўлов-шартнома асосида.

2019/2020 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қумондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг  сиртқи таълим шакли бўйича қўшимча беш фоизлик қабул кўрсаткичлари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти учун 24 нафарни ташкил этади.

2019 йил 8 июлдан бошлаб абитуриентлар сонининг кескин ортиши билан институт қабул комиссиясида қўйидаги ишар амалга оширилди:

  1. Абитуриентлар сонининг кескин ортганлиги сабабли институт ректорининг буйруғи асосида қўшимча равишда 31 нафар профессор-ўқитувчилар оператор сифатида жалб этилди.
  2. Қўшимча жалб этилганлар билан бирга айни вақтда тизимга уланган компьютерлар ва операторлар сони 100 тага етказилди.
  3. Ота-оналар  кутиш жойлари институтининг 3 та ҳудудида ташкил этилди, кутиш жойларида қўшимча соябонлар ва ўриндиқлар ўрнатилди.
  4. Ҳуқуқ-тартибот органлари таркибидан иборат навбатчилар сафи кенгайтирилди.
  5. Тўловни амалга оширувчи абитурентлар кутиб қолмаслиги учун “Турон” АТ банки сайёр кассасида фаолият юритаётган банк ходимлари сони кўпайтирилди. Сайёр кассани сонини кўпайтиришга амалий ёрдам сўраб Турон банк Қарши филиалига хат билан мурожаат этилди.
  6. Амалга оширилган ишлар ўз самарасини бермоқда, 2019 йил 10 июл кунида 3000 яқин абитуриентлар, 2019 йил 11 июлда куннинг биринчи ярмида 1400 нафар абитуриентлар рўйхатдан ўтказилди. Куннинг иккинчи ярмидан  абитуриентлар ҳеч қандай навбатларсиз рўйхатдан ўтмоқда.

 

   Суратларни Мурод  Комилов олган.

Қарши давлат университети ва

Қарши муҳандислик иқтисодиёт

институти  маъмурияти.

12-07-2019 |
Foto galereya